Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини қурилиши бошланади
(last modified Wed, 27 Sep 2023 07:05:29 GMT )
сентябр 27, 2023 12:05 Asia/Tashkent
  • Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини қурилиши бошланади
    Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини қурилиши бошланади

Қирғизистон Республикаси Транспорт ва коммункициялар вазирлиги Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон теимр йўли лойиҳасини амалга оширилиши ва яиқн орада қурилиш ишлари бошланишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистонинг экспертлар даражасидани 3 томонлама учрашуви 21 сентярда ўтказилганди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лоийҳасини молиялаштириш ва бошқариш модели муҳокама қилинди.

Қирғизистон Транспорт ва коммуникациялар вазирлигининг хабар қиишича, техник ва иқтисодий баҳолар ушбу темир йўл линияси қурилишини тасдиқлайди. Техник ва иқтисодий баҳолашлар 2023 йил июль ойигача якунланди ва тез орада амалга ошириш ишлари бошланади.

18-19 май кунлари Хитой ва Марказий Осиё учрашуви доирасида техник -иқтисодий баҳолаш бўйича англашув лойиҳаси учун  Хитой Тараққиёт ва ислоҳотлар миллий комиссияси, Қирғизистон Транспорт ва коммуникация вазирлиги ва Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ўртасида 3 томонлама англашув меморандум имзоланди   дейилган бу вазирлик хабарида.

Мазкур темир йўл линиясининг узунлиги 523 км дан ортиқроқ бўлиб 213 км Хитойда, 260 км Қирғизистонда ва 50 км Ўзбекистонда жойлашган.

Турли сабаблар билан 23 йилик кечикиш ортидан ШҲТнинг бу йилги йиғилишида ниҳоят бу темир йўл қурилиши маъқулланди.