октябр 01, 2023 10:41 Asia/Tashkent
  • «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли лойиҳаси қолдирилгани рад этилди
    «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли лойиҳаси қолдирилгани рад этилди

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Бахит Тўрабоев «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўлини қуриш лойиҳаси номаълум муддатга қолдирилгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди.

Қирғизистон ҳукумати расмий вакилига кўра, баьзи ОАВлар томонидан тарқатилган бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Унинг таъкидлашича, ҳозирда техник-иқтисодий асосларни (ТИС) ишлаб чиқиш якунланган.

«Ҳозир уч давлат билан ҳамкорликда қуриладиган темирйўлни молиялаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Аниқроғи, молиялаштириш моделини танлаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бишкекда бу темирйўл қурилиши бўйича уч давлатнинг қўшма идораси очилган», деди у.

Тўрабоев муҳокама қилинаётган лойиҳа Қирғизистон учун келажакда жуда муҳим ва фойдали эканини таъкидлаб, олиб борилаётган ишларни обрўсизлантирадиган «ёлғон маълумотларни чоп этмасликка» чақирди.

Аввалроқ, «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўлини қуриш лойиҳаси молиялаштириш нисбати аниқланмагани, асосий сармоядор Хитой учун устуворлигини йўқотгани боис номаълум муддатга қолдирилгани ҳақидабаьзи ОАВлар томонидан тарқатган эди.

Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров қурилиш 3 миллиард доллардан 5 миллиард долларгача бўлишини маълум қилганди.

Ёрлиқ