октябр 25, 2023 12:17 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ҳукумати терроризмга қарши курашда ҳамкорликни кучайтиришни таъкидламоқда
    Қирғизистон ҳукумати терроризмга қарши курашда ҳамкорликни кучайтиришни таъкидламоқда

Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби террорчилик ва экстремистик гуруҳларга қарши курашда ҳамкорликни оширишга алоҳида урғу берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича кеча Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманкулов  хавфсизлик, терроризм , гиёҳвандлик ва одам савдосига қарги курашиш ҳамда рақамли тармоқни ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорликнини фаоллаштиришда қўшма саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни маълум қилди.

Иманкулов шунингдек ҳозирги вақтда айрим давлатлар учун бузғунчи ҳаракатлари ривожланиш ва интеграция фаоилятини бузиш мақсадида амалга оширилаётган халқаро террористик ва эктремистик ташкилотларнинг таҳдидлари жиддий ва муҳим масаладир деб изоҳлади.

У сўзларининг бошқа қисмида ўз навбатида,фаолият минтақада барқарорлик в хавфсизликни мустаҳкамлаш ғоясини қўллаб-қувватловчи турли кўп томоналма форматлар билан алоқалар ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган бўлиши керак деб таъкидлади.

Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши Виктор Маҳмудов ва Туркия президенти ҳузуридаги Миллий ҳавфсизлик кенгаши бош котиби Сейфуллаҳ Ҳожимафтууғлу учрашувида минтиақавий хавфсизлик ва мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Ёрлиқ