октябр 28, 2023 13:27 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда кондаги  портлаш оқибатида 21 киши қурбон бўлди. Мамлакатда оммавий мотам куни эълон қилинди
    Қозоғистонда кондаги портлаш оқибатида 21 киши қурбон бўлди. Мамлакатда оммавий мотам куни эълон қилинди

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги Костенко конида портлаш оқибатида ҳалок бўлган 21 кишининг жасади топилган.

Қозоғистоннинг Карағанда вилоят ҳокимлиги  авария вақтида конда 252 киши бўлган, 205 нафар кончи ер юзасига чиқарилганини хабар қилди.

252 кончидан 208 нафари ер юзасига чиқарилди, улардан 18 нафари тиббий ёрдамга мурожаат қилди. Шахтада 23 нафар кончи қолмоқда. 21 нафар кончининг жасади топилди", дейилади хабарда.

Ўн олти кончининг жасади ҳаёт белгиларисиз топилган. Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди деб хабар қилгнан Платина сайти. 

Қутқарувчилар воқеа жойида ишлашни давом эттирмоқда. Қозоғистон фавқулодда вазиятлар вазири Сирим Шарипханов қутқарув ишларига бошчилик қилмоқда. 

Қозоғистон бош прокуратураси фожиа юзасидан тергов бошлади. 

Ёрлиқ