Қозоғистон фуқаролари Ғазо секторидан чиқди
(last modified Thu, 16 Nov 2023 09:32:31 GMT )
ноябр 16, 2023 14:32 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон фуқаролари Ғазо секторидан чиқди
    Қозоғистон фуқаролари Ғазо секторидан чиқди

Қозоғистоннинг Ғазо секторидан чиқишининг биринчи босқичида 92 нафар Қозоғистон фуқароси Қоҳирага кирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди:Ушбу давлат дипломатлари ва халқаро ташкилотлар ходимлари Мисрдаги ушбу 92 нафар Қозоғистон фуқароларига зарур ёрдам, жумладан, психологик ёрдам кўрсатмоқда.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги қўшимча қилди:Шу билан бирга, Қозоғистон фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳужжатлаштириш билан боғлиқ масалалар ҳам ҳал қилинмоқда.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги эълонига кўра, биринчи босқичда 92 нафар Қозоғистон фуқароси оила аъзолари билан Ғазо секторидан Рафаҳ ўтиш жойи орқали Мисрга йўл олган.

Қозоғистон фуқароларини Ғазо секторидан эвакуация қилиш босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Ёрлиқ