ноябр 18, 2023 10:23 Asia/Tashkent
  • Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазири: Туркманистон Эрон Ислом Республикасининг стратегик ҳамкоридир
    Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазири: Туркманистон Эрон Ислом Республикасининг стратегик ҳамкоридир

Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазири Меҳрдод Базрпош Туркманистон республикасини Эроннинг стартегик ҳамкори деб атади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси йўллар ва шаҳарсозлик вазири Меҳрдод Базрпош кеча Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов  биан учрашганида,  Туркманистон Марказий Осиёга, Шарқ-Ғарб ва Шимол-Жануб коридорларига чиқиш эшиги ҳисобланади деб аайтди.

Меҳрдод Базрпош Туркманистон республикасининг очиқ сувга чиқиш имконияти борлигини таъкидлаб, Эрон Ислом республикаси ўз қўшниларига очиқ сувга чиқишлари учун махсус имкониятлар яратади деб маълум қилди.

Эрон Ислом Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги иқтисодсий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссия раиси икки давлат ўртасидаги транзит транспорт тўловларни бекор қилиш бўйича ҳамкорикларга тўхталиб, техник муҳандислик  хизматлари хусусан транспорт ва энергетика соҳасида икки томонлама механизмни йўлга қўйиш орқали ошириш керак деб изоҳлади.

Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазири шуниггдек техник ва муҳандислик  хизматларни бериш, электр узатиш линияларни қуриш, чегара бозорларини ривожлантириш ва ҳоказолар икки давлат расмийлари томонидан таъкидланмоқда деб қўшимча қилди.

Теҳрон ва Ахшхобод ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссия 17-ноябрь кеча жума куни Туркманистон пойтахти Ашхободда Эрон Ислом республикаси йўл ва шаҳарсозлик вазири шунингдек Туркманистон ТИВ раҳбари  иштирокида ўтказилди.

Эрон ва Туркманистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича 17-қўшма комиссиясининг кун тартибидан эса темир йўл транзити ва транспорти, чегара бозорлари, икки давлат ўртасидаги газни тозалаш, электр энергияси алмашинуви, савдо ва сармоя, банк-молия масалалари ўрин олган.

Ёрлиқ