Ўзбекистон сармояси билан Қирғизистонда тўқимачилик корхонаси қурилади
декабр 02, 2023 13:16 Asia/Tashkent
Ўзбекистоннинг Art Soft Holding ва Sassa Group компаниялари Қирғизистонда тўқимачилик фабрикасини қуриши кутилмоқда.
Аниқ сайтининг хабар қилишича, умумий қиймати 31 миллион доллар бўлган корхона Жалолобод вилоятининг Орол қишлоғида барпо этилади.
Ёз бошида ўзбек бизнеси Қирғизистон иқтисодиётига 70 миллион доллардан ортиқ сармоя киритиш ниятида экани, хусусан, Ўзбекистон Республикаси инвесторлари тўқимачилик ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этишдан манфаатдор экани маълум бўлди.
Ёрлиқ