Толибоннинг янги иддаоси: ИШИД террорчиларнинг жангарилари Тожикистон ва Покистондан кириб келган
(last modified Mon, 01 Jan 2024 07:53:16 GMT )
Январ 01, 2024 12:53 Asia/Tashkent
  • Толибоннинг янги иддаоси: ИШИД террорчиларнинг жангарилари Тожикистон ва Покистондан кириб келган
    Толибоннинг янги иддаоси: ИШИД террорчиларнинг жангарилари Тожикистон ва Покистондан кириб келган

Тожикистон ҳукумати томонидан Афғонистон чегаралари яқинида янги чегара пунктларини қурилишини эълон этилгач Толибон ҳукумати ҳам ИШИД террорчилик гуруҳи унсурлари Афғонистонга Тожикистон ва Покистон кириб келаётганини даъво қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати мудофа вазири ва хавфсизлик масала  комиссияси раиси Муҳаммад Яъқуб Мужоҳид, Тожикистон ва Покистон фуқаролари  ИШИД террорчи гуруҳи унсурлари Афғонистондаги масжидлар,  хонақалар, диний уламолар ва жамаот жойларига уюштирган ҳужумларда қатнашмоқда деб айтди.

Толибон ҳукумати мудофаа вазири, бу ҳаракатининг Хавфизлик масаллар комиссияси ва қўшма хавфсизлик ва мудофаа органларининг анжуманда  Афғонистондаги ИШИД унсурлари томонидан содир этилган ҳужумларнинг аксарияти Тожикистон ва ёки Покистон фуқаролари томонидан амалга оширган деб иддао қилди.

Муҳаммад Яъқуб Мужоҳид шунингдек сўнги ойларда Толибон ҳаракат куланги операцияларда  кўп сонли Тожикистон ва Покистон фуқаролари ҳалок бўлганин ва бир қанчачини ҳибсга олингани таъкидлади. У Тожикистон ва Покистон давлатларидан чегараларини назорат қилишни сўради.

Толибон мудофаа вазири  Муҳаммад Яъқуб Мужоҳид ўз сўзларида Афғонистон бошқарув органи ҳеч кимга  Афғонистон  ҳудудидан бошқаларга  қарши фойдалишга рухсат бермайдигани ва бу борада жиддий хавфсизлик чораларни кўрганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ўз давлатининг Афғонистон билан чегарасида, ИШИД террорчиларининг кириб келишининг олдини олиш мақсадида хавфсизликни таъминлашга ишора қилиб сўнги бир йилда умумий чегарада 75 та назорат пункти қурилганини маълум қилди.