феврал 04, 2024 17:06 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон пойтахтидаги ИЭС аварияси қўпорувчилик бўлиши мумкин
    Қирғизистон пойтахтидаги ИЭС аварияси қўпорувчилик бўлиши мумкин

Бир ой олдин таъмирдан чиққан Бишкек иссиқлик электр станциясида қозон портлаши содир бўлди ва ҳозиргача текширувлар давом этмоқда аммо, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси қўпорувчилик эҳтимолини истисно қилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, 2 февраль куни, ҳаво ҳарорати 0 даражадан паст бўлиб турган шароитда Бишкекдаги ягона ИЭСда рўй берган портлаш оқибатида мамлакатнинг айрим ҳудудларида иссиқлик ва электр таъминоти узилиб қолди. 5 киши жароҳатланиб, улардан 3 нафарининг касалхонага ётқизилишига олиб келган авария сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Форс ахборот  агентлигинг хабар қилишича, Қирғизистон агентлиги Садир Жапаров фармойиш постида ИЭСдаги авария сабабларини ўрганиш учун махсус комиссия тузилади.

Бишкек ИЭСдаги авария ортидан  россиялик мутахассислар реконстуркция қилиш ва  текшириш учун ушбу мамлакатга келган . Туркманистон ва Ўзбекистон  ҳам ёрдам беришга тайёрлигини билдирмоқда.

Қирғизистон Бош вазири Акилбек Жаборов ҳам қўшнилар Қирғизистонни қийин аҳволда қолдирмади. Россиялия мутахасислар Бишкекка кириб иссиқлик электр станциясидаги авария сабабини  аниқлапшга ёрдам бермоқда.

Қирғизистоннинг Марказий Осиёдаги қўшнилари ҳам тайёр эканликларини маълум қилишди.

Ўзбекистон ОАВлари ҳам Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан ИЭС идаги авария бўйича Қирғизистонга ёрдам кўрсатилишини маълум қилдилар.

Туркманистон президенти Сервар Бердимуҳамедовнинг топшириғи билан ушбу мамлакат ҳам Қирғизистонга суюлтирилган газ тарзидаги инсонпарварлик ёрдамини етказиб беришга тайёрлигини билдирган.

Ёрлиқ