феврал 03, 2024 16:00 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан ИЭС идаги авария бўйича Қирғизистонга ёрдам кўрсатилади
    Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан ИЭС идаги авария бўйича Қирғизистонга ёрдам кўрсатилади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари қирғизистонлик ҳамкасби билан билан телефон орқали мулоқотида Бишкекдаги иссиқлик электр станциясида юзага келган авария муносабати билан Ўзбекистон томони президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Қирғизистонга ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.

Кун сайтининг хабар қилишича Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов  “Хусусан, ўзбек томони ёрдам тариқасида Андижондан Ўш шаҳрига суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилишини маълум қилди. Ўз навбатида Қирғизистон ташқи сиёсат идораси раҳбари Жээнбек Кулубаев биродар сифатидаги инсонпарварлик ёрдамига тайёрлиги учун самимий миннатдорлик билдирди”, – деб айтган.

Қирғизистон Республикаси ТИВ ахборотига асосан, Туркманистон президенти Сервар Бердимуҳамедовнинг топшириғи билан ушбу мамлакат ҳам Қирғизистонга суюлтирилган газ тарзидаги инсонпарварлик ёрдамини етказиб беришга тайёрлигини билдирган.

2 феврал куни, ҳаво ҳарорати 0 даражадан паст бўлиб турган шароитда Бишкекдаги ягона ИЭСда рўй берган портлаш оқибатида мамлакатнинг айрим ҳудудларида иссиқлик ва электр таъминоти узилиб қолди. 5 киши жароҳатланиб, улардан 3 нафарининг касалхонага ётқизилишига олиб келган авария сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Ёрлиқ