август 28, 2023 20:05 Asia/Tashkent
  • Тошкент, Остона ва Бишкек ҳукуматлари куз-қиш мавсумида электр энергиясини ўзаро етказиб бериш келишиб олдилар
    Тошкент, Остона ва Бишкек ҳукуматлари куз-қиш мавсумида электр энергиясини ўзаро етказиб бериш келишиб олдилар

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика вазирлари куз-қиш мавсумида электр энергиясини ўзаро етказиб бериш, электр энергиясини соатлик ҳисобга олиш механизмларини жорий этиш, режадан ташқари оқимларни тартибга солиш бўйича шартномаларнинг амалдаги шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича келишиб олди

Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 25-26 август кунлари Остонада бўлиб ўтган Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика ва сув хўжалиги идоралари вакилларининг учрашувида иштирок этганини  Қозоғистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Тадбир давомида келгуси куз-қиш мавсумида электр энергияси етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди, бир қатор ўзаро келишувларга эришилди, етказиб бериш ҳажмлари ва муддатлари белгиланди деб қайд этган Кун сайти.

Шунингдек, раҳбарлар электр энергиясининг соатлик ҳисобини юритиш механизмини жорий этиш имкониятларини ишлаб чиқиш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида режадан ташқари оқимларни ҳисоб-китоб қилиш бўйича шартномалар тузиш, режадан ташқари оқимларни ҳисоб-китоб қилиш бўйича шартномаларнинг амалдаги шартларини қайта кўриб чиқишга келишиб олди.

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, учрашувда трансчегаравий гидроэнергетика лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, "Қамбарота-1" ГЭС лойиҳаси ва сув-энергетика ресурслари соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Кейинги учрашув 2023 йилнинг ноябрида Бишкекда ўтказилиши режалаштирилган.

Ёрлиқ