Садир Жапаров: АҚШ Қирғизистоннинг ички ишларига аралашмаслиги керак
(last modified Mon, 12 Feb 2024 12:48:14 GMT )
феврал 12, 2024 17:48 Asia/Tashkent
  • Садир Жапаров: АҚШ Қирғизистоннинг ички ишларига аралашмаслиги керак
    Садир Жапаров: АҚШ Қирғизистоннинг ички ишларига аралашмаслиги керак

Қирғизистон президенти Садир Жапаров АҚШ Давлат котибига йўллаган мактубида Вашингтон давлатидан Қирғизистон ички ишларига аралашмасликни сўради.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Қирғизистон республикаси президенти Садир Жапаров, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг " хорижий агентлари" қонун Қирғизистонда Ғарб нодавлат ташкилотига нисбатан қўлланилмаслиги керак деган мактубига жавоан Қирғизистоннинг ички ишларига аралашмасликни сўради.

Қирғизистн президенти Садир Жапаров шунингдек АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг мактубига жавобан  АҚШ давлат котиби Қирғизистондаги инсон ҳуқуқлари ва эркинликларнинг ҳақиқий аҳволи ҳақида объектив тасаввурга ва маълумотга эга эмас деб изоҳлади.

Қирғизистондаги нодавлат ташкилотларининг мутлақ кўпчилиги шараф билан ишлайди, аммо ҳомийларини нотўғри йўлдан оздирадиган ННТларнин кичик  руҳлари бор деб таъкидлади Жапаров.

Қирғизистон президенти яна АҚШ Давлат котиби Қирғизистон ички ишларига аралашмасликни сўради. Унга кўра сўнгги 3 йил бу мамлакатдаги ички вазият яхши мавқеага эга бўлган.