Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Ашхободга сафар қилди
Толибон ҳукумати ТИВ вазифасини бажарувчиси Амирхон Мутаққий Ашхободга расмий сафари чоғида Туркминистон ТИВ раҳбари билан учрашиб икки томонлама муносабатларни ривожланириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон муваққат ҳукумати ТИВ матбуот хизмати ўз баёнотида, учрашувда Афғонистон ва Туркманистон ўртасидаги икки томонлама алоқалар Афғонистоннинг Ашхобод шаҳридаги дипломталар иштироки даражасини ошириш, Афғонистонда ТАПИ лойиҳасини ишга тушириши, Туркманистонни Ҳирот шаҳрига импорт қилинадиган электр энгергиясини кўпайтириш, Лазур йўлини жонлантириш, темир йўлни кенгайтириши ва Туркмнистоннинг Афғонистонга сармоя киритиш масалалари муҳокама қилинди.
Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Мавлавий Амирхон Мутаққий бу учрашувда икки давлат расмийлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ортиши Кобул ва Ашхобод ўртасидаги яқин ва дўстона алоқаларидан далолат беради деб маълум қилди.
Учрашувда Туркманистон республикаси вазирлар кенгаши ўринбосари бу мамлакат ТИВ раҳбари Рашид Мередов ҳам Туркманистон ва Афғонистон ўртасидаги товар айирбошлаши ҳажмини ошириш мамлакатнинг стратегик устувор йўналиши бўлиб, иккила томон ҳам Афғонистоннинг бизнесмен ва транспорт соҳаси ходимларини Туркманистонга олиб ўтишлари учун қулайликлар яратиш устида иш олиб боради деб таъкидлади. У ўз сўзларида Ашхобод ҳукумати электр-энергия, темир йўл, транспорт ва газ соҳаларида ва факултетларига таҳсил олаётган афғонистонлик талабаларга стипендиялар беришга тайёрлигини билдирди.
Рашид Мередов шунингдек темир йўлнинг Афғоинстонга чўзилиши ҳам мамлакат учун стратегик аҳамиятга эгаалик бўлиб, Турғанди темир йўлнинг ўтказиш қобилиятини яхшилаш режаси якунига етди ва икки давлат жамоалари тез орада ишга киришиш учун саъй-ҳаракатларини давом эттирадилар деб қўшимча қилди.