март 13, 2024 12:10 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистон Ҳукуматлари баённома имзолади
    Ўзбекистон ва Тожикистон Ҳукуматлари баённома имзолади

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 11-йиғилиши

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Спутник сайтининг хабар қилшича, йиғилишда Ўзбекистон ва Тожикистон халқаро чегара савдо зонасини яратиш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини учинчи мамлакатларга экспорт қилиш учун чегара ҳудудларида улгуржи тарқатиш марказларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

"Агросаноат, тўқимачилик, фармацевтика, кимё, металлургия, электротехника, машинасозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда саноат кооперациясини чуқурлаштириш юзасидан мавжуд имкониятларни ишга солиш лозимлиги белгиланди", — дейилади хабарда.

Мажлисда ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бераётгани, айни пайтда Олий даражадаги учрашув арафасида Ўзбекистон-Тожикистон иккинчи ҳудудлараро форумини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётгани маълум қилинди.

Ёрлиқ