Ўзбекистон ва Франция мамлакатларининг Иқтисодий палатаси очилди
(last modified Thu, 25 Apr 2024 07:02:56 GMT )
апрел 25, 2024 12:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Франция мамлакатларининг Иқтисодий палатаси очилди
    Ўзбекистон ва Франция мамлакатларининг Иқтисодий палатаси очилди

Ўзбекистон-Франция Иқтисодий палатасиочилиши маросимида француз компанияларининг юртимизда қишлоқ хўжалиги, туризм, тоғ-кон саноати, энергетика каби устувор йўналишлардаги фаолиятини ривожлантириш истиқболи муҳокама қилинди.

Аниқ сайтининг хабар қилишича, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишда ҳар икки томон тадбиркорларини қўллаб-қувватлашга тайёрлик билдирилди.

Мазкур тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва “Ўзбекистон-Франция” иқтисодий палатаси президенти Жоан Гола Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар. Ҳужжатда устувор йўналишлар доирасида муносабатларни янада ривожлантиришнинг аниқ механизми белгиланган.

Бу ташаббус Франция  Президентининг 2023 йил ноябрь ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида давлат раҳбарлари томонидан билдирилган эди.

Ўзбекистон ва Франция иқтисодий палатаси 50 дан ортиқ француз компанияси ва тадбиркорларини ҳамда уларнинг ўзбекистонлик ҳамкорларини бирлаштиради.