Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати. Мазкур йиғилишда икки мамлакат Ҳукумат делегациялари Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегаралари демаркациясига оид ҳужжатларни тайёрлаш ва келишишни давом эттирдилар. Бу ҳақда Спутник хабар бермоқда.
"2016-йилнинг 21-25-октябр кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги 54-мажлиси бўлиб ўтди.Мазкур малисда икки мамлакат Ҳукумат делегациялари Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегаралари демаркациясига оид ҳужжатларни тайёрлаш ва келишишни давом эттирдилар. Музокаралар давомида 2016-йилда бажарилган демаркация ишларининг якунлари сарҳисоб қилинди ҳамда 2017-йилда бўлажак ишлар кўлами келишилди. Учрашув дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида бўлиб ўтди", — дейилган хабар матнида.