Абдулла Арипов ҳам Афғонистонга борди
август 17, 2024 14:55 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Кобулга ташриф буюрди.
Кун сайтининг маҳаллий нашрларга таяниб хабар қилишича. Абдулла Ариповнинг Кобулга ташрифидан мақсад Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмасини очиш ва Толибон билан икки томонлама учрашувда қатнашишдир.
Бош вазирининг ташрифи бир кун олдидан Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Кобулга бориб, Толибон вакиллари билан учрашган. Ушбу учрашувда Кобул ва Тошкентда Толибон ва Ўзбекистоннинг савдо палаталарини ташкил этиш ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.
Ўзбекистон ҳукумати раҳбари «Толибон» назоратидаги Афғонистонга ташриф буюрган энг юқори лавозимли мансабдорлардан бирига айланди.
Ёрлиқ