Ўзбекистон паралимпиячилари ҳозирга қадар 14 та медалга эга бўлишди
Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида F41 классида ядро улоқтириш дастурида ўзбекистонлик Бобур Омонов 14.32 метр натижа қайд этиб, ҳам рекорд ўрнатди, ҳам олтин медални қўлга киритди.
Шундай қили Бобур Омонов икки карра Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, Бобур Омонов бундан аввал Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам чемпионликни қўлга киритган эди.2 сентябрь куни Ўзбекистон паралимпия жамоаси яна бир медал соҳибига айланди — пара енгил атлетиканинг F54 классида ядро улоқтириш бўйича 7,75 метр натижа қайд этиб, Нурхон Қурбонова бронза медалга эга чиқди.
Ўзбекистон паралимпиячилари айни дамда 14 та медалга эга бўлишди: 6 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза.Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти - Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев ва мухлислар икки карра Паралимпия ўйинлари чемпиони Бобур Омоновни тарихий ютуқ билан табриклашди.