Ўзбекистон ва Россия Бош вазирлари иштирокида икки мамлакат қўшма комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди
(last modified Tue, 10 Sep 2024 09:40:59 GMT )
сентябр 10, 2024 14:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия Бош вазирлари иштирокида икки мамлакат қўшма комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди
    Ўзбекистон ва Россия Бош вазирлари иштирокида икки мамлакат қўшма комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди

Кеча Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг бешинчи мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин раислигида ўтган йиғилишда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ҳамда ўзаро ҳамкорлик муносабатларининг бугунги ҳолати, истиқболлари  муҳокма қилинди.

Аниқ сайтига кўра,   мажлисда Ўзбекистон ва Россия Давлат раҳбарларининг узоқни кўзлаган сиёсий иродаси туфайли икки мамлакат  ўртасидаги муносабатлар мутлақо янги босқичга кўтарилиб бораётгани таъкидланди.

Арипов ва Мишустин учрашуви якунлари бўйича қўшма коммюнике қабул қилинди ҳамда бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланади.

Шу кунининг ўзида Россия Федерацияси ҳукумати делегацияси Тошкент шаҳридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди ва Технопаркда бўлиб, ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги юқори технологик маҳсулотлар билан танишди.

Ёрлиқ