Ўзбекистон президенти Россия Бош вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Спутник сайтига кўра, музокаралар давомида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Мирзиёев ҳудудлар даражасида амалий ҳамкорликни янада кучайтириш, жадал маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш, миграция соҳасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим эканини қайд этди.
Ўзбекистон давлат раҳбари матбуот хизматига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича: "Шу маънода, Қўшма комиссиянинг кеча ўтказилган навбатдаги йиғилишининг самарали натижалари юқори баҳоланди. Товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва иқтисодиётнинг бошқа устувор соҳаларида ҳамкорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда жадаллаштириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўриш зарурлиги таъкидланди",