Ўзбекистон ҳам Фаластиндан Исроил армиясини чиқиб кетиши учун овоз берди
сентябр 19, 2024 13:12 Asia/Tashkent
Фаластин томонидан ўнлаб бошқа давлатлар билан биргаликда таклиф этилган резолюция учун 124 та делегация овоз берди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор. 43 та давлат бетараф қолди, 14 таси эса қарши чиққан.
Қалампир сайтига кўра, резолюция Исроил қўшинларини Фаластин ҳудудларидан олиб чиқиб кетишни, янги аҳоли пунктлари қурилишини тўхтатишни, босиб олинган ерлар ва мол-мулкни қайтаришни, шунингдек, кўчирилган фаластинликларни қайтариш имкониятини талаб қилади.
БМТ Халқаро судининг 1967 йилдан бери Фаластин ҳудудлари босиб олиниши “ноқонуний” деган маслаҳат хулосасига асосланади.
Ёрлиқ