Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди
Шавкат Мирзиёев 26 сентябрь куни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Сиёсий-юридик комиссияси котиби Чэнь Вэньцин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таяниб, Спутник сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва барча шароитларда стратегик шериклик муносабатларини олий даражада қабул қилинган қарорлар асосида ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Хабарга кўра, терроризм, экстремизм, трансмиллий жиноятчилик, кибержиноятчилик, наркотрафик каби хавфсизликка таҳдид солаётган анъанавий ва янги хатарларга қарши курашда амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу кунларда бўлиб ўтган Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ва хавфсизлик соҳасидаги Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлик механизмининг биринчи йиғилиши натижалари юқори баҳоланди.
Минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.