Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди
(last modified Sun, 13 Oct 2024 10:47:09 GMT )
октябр 13, 2024 15:47 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди
    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди

Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийларининг «Ҳамкорлик-2024» қўшма машғулотлари якунланди.

Кун сайтининг хабар қилишича, Жиззах вилоятидаги «Фориш» полигонида ўтказилган машғулотларнинг фаол босқичини Қозоғистон Қуролли Кучлари бош штаб бошлиқлари генерал-лейтенант Султон Камалетдинов ва Ўзбекистон томонидан генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов кузатди.

Жанговар топшириқларнинг бажарилиши баталйонлар томонидан таъминланди. Уларнинг иши Қозоғистон томонидан майор Мейрам Асилбеков, Ўзбекистон томонидан подполковник Улуғбек Маматов томонидан мувофиқлаштирилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийларининг ўқув машғулотларининг биринчи босқичида кичик қуролли гуруҳ тоғ йўллари бўйлаб давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, маҳаллий аҳоли хонадонларини эгаллади. Жангариларнинг ҳаракатлари диққатни чалғитиш ва бошқа ҳудудларда муваффақиятнинг ривожланиши учун шароит яратишга қаратилган эди.

Иккинчи босқич сценарийсига кўра, сохта душман Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат чегаралари яқинида йирик отрядларни тўплаб, уларни босқинга тайёрлади. Икки давлат ҳарбий бўлинмалари бундай таҳдидга жавоб бериш, жумладан, қўпорувчилик ҳаракатларини бостириш ва муҳим стратегик нишонларга кенг кўламли ҳужумнинг олдини олиш алгоритмларини ишлаб чиқди.

Ёрлиқ