Қирғизистоннинг жазони ижро этиш муассасаларида тартибни сунъий интеллект назорат қилмоқда
Қирғизистоннинг жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар ва ходимларнинг тартиб-қоидага риоя қилишини назорат қилиш учун сунъий интеллект технологиялари қўлланила бошланди.
Қалампир сайти ўз хабарида Қирғизистон Адлия вазирлигига таяниб Вести сайтининг хабар қилишича. “Жазони ижро этиш хизматининг 21-сонли (1-сонли тергов изолятори) ва 27-сонли (жазони ижро этиш колонияси) муассасаларида белгиланган тартиб бузилишини олдини олиш учун машинавий ўқитишга асосланган сунъий интеллект технологиялари тажриба тариқасида жорий этилди
Мазкур тергов изоляторлари ва колонияларда ўрнатилган кузатув камералари олов, жанжал, рухсатсиз одамлар йиғилиши, рухсат этилмаган жойда бўлиш ҳолатларини, шунингдек, муассаса маъмурияти ходимлари томонидан постни ташлаб кетиш ҳолатини аниқлаш қобилиятига эга.
“Бундан ташқари, жазони ижро этиш тизимидаги муассасаларимизда ўрнатилган камералар жинс, ёш, кийимни аниқлай олади. Масалан, формани кийиш қоидаларига риоя қилинишини текшириш имконияти мавжуд”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Қирғизистонда ўн бешдан ортиқ жазони ижро этиш колониялари ва тергов изоляторлари мавжуд бўлиб, уларда тахминан 11 минг киши сақланади.