Қозоғистон ҳудудида Озарбойжон республикасининг йўловчи самолёти ҳалокатга учради
-
Қозоғистрн ҳудудида Озарбойжон республикасининг йўловчи самолёти ҳалокатга учради
Қозоғистон фавқулодда вазиятлар ташкилотининг хабарига кўра, Озарбойжон Республикасининг Бокудан Грозний шаҳрига учаётган йўловчи самолёти бугун чоршанба куни Қозоғистон жануби-ғарбида жойлашган Актау шаҳрида ҳалокатга учради.
Дастабки маълумотлар эса самолёт бортида 105 йўловчи ва 5 нафар экипаж бўлганидан далолат бермоқда.
Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ҳам журналистлар билан суҳбатда ушбу самолёт ҳалокатида жами 6 нафар йўловчи қутқарилди,бироқ Қозоғистон Фавқуллодда ишлар вазири омон қоланлар сонини 25 киши деб эълон қилди.
Озарнюс веб-сайти ҳам ушбу авиаҳалокатга самолётинг бир гуруҳ қушлар билан тўқнашуви сабаб бўлганини маълум қилган.
Ҳисоботда келтирилишича, йўловчиларнинг аҳволи ёки ушбу самолётга етказилган зарар миқдори ҳақида батафсил маълумотлар ҳали эълон қилинмаган.