Ўзбекистон шифокорлари афғонистонликларни бепул тиббий кўрикдан ўтказмоқда
-
Ўзбекистон шифокорлари афғонистонликларни бепул тиббий кўрикдан ўтказмоқда
Ўзбекистонлик шифокорлар Афғонистоннинг Балх вилояти аҳолисини бепул тиббий кўрикдан ўтказмоқда
Ўзбекистоннинг Суохондарё вилояти ҳокимлигига таяниб, Спутник сайтининг хабар қилишича, Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан Афғонистон аҳолисини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш, зарур озиқ-овқат ҳамда дори-дармон воситалари шаклидаги инсонпарварлик юки Афғонистон халқига етказиб берилди.
Хабарга кўра, жами 9 та вагондан иборат "Саломатлик" тиббий-санитар ёрдами жорий йил 25-30 декабрь кунлари Афғонистоннинг Балх вилоятида бир гуруҳ аҳоли малакали шифокорларимиз томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.
Тиббий кўрик Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматларининг учрашувида афғон томонининг сўровига асосан ўтказилмоқда.

Инсонпарварлик юклари Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Транспорт ва Ташқи ишлар вазирликлари, шунингдек, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ мутасаддилари томонидан етказиб берилди.