Ўзбекистон Республикасидаги янги лойиҳаларга хорижий инвестициялар 49 фоизга камайгани маълум бўлди
(last modified Thu, 02 Jan 2025 10:06:25 GMT )
Январ 02, 2025 15:06 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Республикасидаги янги лойиҳаларга хорижий инвестициялар 49 фоизга камайгани маълум бўлди
    Ўзбекистон Республикасидаги янги лойиҳаларга хорижий инвестициялар 49 фоизга камайгани маълум бўлди

Шимолий ва Марказий Осиёга 2023 йилда Гринфилд инвестициялари (нолдан ривожлантириш керак бўлган лойиҳалар) оқими 27 фоизга ошиб, 24,8 миллиард долларга етгани аммо Ўзбекистонга 49 фоизга камайиб, 4 миллиард долларни ташкил қилгани маълум бўлди.

БМТнинг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ҳамда ижтимоий комиссияси тегишли ҳисоботига таяниб, Дарё сайтининг хабар қилишича,  давом этаётган геосиёсий тарангликка қарамай, Россияга киритилган гринфилд инвестициялари 88 фоизга ошиб, 1,1 миллиард долларга етган. Минтақада тўғридан тўғри хорижий инвестицияларнинг асосий қисмини қабул қилган мамлакатлар қуйидагилар:

Қозоғистон — инвестициялар 88 фоизга кўпайиб, 15,7 миллиард долларга етди;

Ўзбекистон — 49 фоизга камайиб, 4 миллиард долларни ташкил этди;

Қирғизистон — 310 фоизга ошиб, 2,1 миллиард долларга етди;

Озарбайжон — 1 фоизга кўпайиб, 1,2 миллиард долларни ташкил қилди.

Қозоғистон 2024 йилнинг шу давригача минтақадаги жами тўғридан тўғри хорижий инвестицияларнинг 63 фоизини ўзига жалб қилмоқда. 

Қолган мамлакатлар — Туркманистон (339 миллион доллар), Тожикистон (281 миллион доллар), Грузия (126 миллион доллар) ва Арманистон (67 миллион доллар) — бу йил нисбатан камроқ сармоя талаб қиладиган лойиҳаларга жалб этилган.

2024 йилда субминтақадан чиқиб кетган инвестициялар 2023 йилдаги қайта тикланишдан сўнг кескин камайди.

Ташқи инвестициялар 58 фоизга камайиб, 2,3 миллиард долларни ташкил этди, бунинг 90 фоизи ёки 2,1 миллиард доллари Россияга тўғри келди. Шундан россиялик инвесторлар Ҳиндистон ва Беларуснинг кўмир, нефть ва газ соҳаларига 847 миллион доллар йўналтирди. 

Минтақадаги чет элга йўналтирилган гринфилд инвестициялари манбалари эса Грузия (105 миллион доллар), Озарбайжон (76 миллион доллар), Қозоғистон (47 миллион доллар) ва Арманистон (7 миллион доллар) бўлди.