Ўзбекистон президенти Россия делегациясини қабул қилди
-
Ўзбекистон президенти Россия делегациясини қабул қилди
Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари Максим Орешкин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Спутник сайтининг Ўзбекистон президетнти матбуот хизматига таяниб хабар беришча Ўзбекистон президенти ва Россия делегацияси учрашувида Ўзбекистон ва Россия муносабатлари муҳокма қилинган.
Хабарга кўзра, утган йил май ойида Ўзбекистонга амалга оширилган давлат ташрифи ва бошқа олий даражадаги мулоқотлар давомида эришилган келишувларни тасдиқланган "йўл харитаси"га мувофиқ амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Қуйидаги соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича комплекс чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилди:
савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланиш суръатини сақлаб қолиш;
саноат кооперацияси ва электрон тижорат лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш;
сув хўжалиги, олий таълим ва муҳандис кадрлар тайёрлаш;
сунъий интеллект;
маданий алмашинув ва спорт.