Россия фуқаролари учун Ўзбекистонга ички паспорт ёки ID-карта билан 30 кунгача муддатга визасиз кириш мумкин бўлади
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i96882-Россия_фуқаролари_учун_Ўзбекистонга_ички_паспорт_ёки_id_карта_билан_30_кунгача_муддатга_визасиз_кириш_мумкин_бўлади
Ўзбекистон Республикаси Россия фуқаролари учун мамлакатга ички паспорт ёки ID-карта билан 30 кунгача муддатга визасиз кириш тартибини жорий этиш устида иш олиб бормоқда.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
май 28, 2025 10:56 Asia/Tashkent
  • Россия фуқаролари учун Ўзбекистонга ички паспорт ёки ID-карта билан 30 кунгача муддатга визасиз кириш мумкин бўлади
    Россия фуқаролари учун Ўзбекистонга ички паспорт ёки ID-карта билан 30 кунгача муддатга визасиз кириш мумкин бўлади

Ўзбекистон Республикаси Россия фуқаролари учун мамлакатга ички паспорт ёки ID-карта билан 30 кунгача муддатга визасиз кириш тартибини жорий этиш устида иш олиб бормоқда.

Известия газетасига таяниб Аниқ сайтининг хабар қилишича, амалда россияликлар Ўзбекистонга фақат хорижий паспорт орқали кириши мумкин бўлиб, визасиз тартиб 15 кунгача амал қилади. Ушбу муддат тугагач, фуқаролар вақтинчалик рўйхатдан ўтишлари талаб этилади. Марказий Осиёда фақат Қозоғистон ва Қирғизистон Россия фуқароларига ички паспорт билан кириш имконини бермоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, ушбу ташаббус фақат Россия билан чегараланмайди. Қозоғистон ва Озарбайжон фуқаролари учун ҳам шундай енгилликлар жорий этилиши кўзда тутилмоқда. Ҳозирда музокаралар олиб борилмоқда ва тегишли таклифлар тайёрланмоқда.