Ироқ , Ўзбекистон ва Қозоғистон Эронга инсонпарварлик ёрдами жўнатдилар
-
Ироқ , Ўзбекистон ва Қозоғистон Эронга инсонпарварлик ёрдами жўнатдилар
Эрон Қизил Ярим Ойи Жамиятининг халқаро алоқалар ва гуманитар ҳуқуқ бўйича директор ўринбосари, Ироқ, Ўзбекистон ва Қозоғистондан Эрон Ислом респубилкасига инсонпарвалик ёрдами жўнатилганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон Қизил ярим ойи жамиятнинг халқаро алоқалар ва гуманитар ҳуқуқ бўйича директор ўринбосари Розия Алишавандий деди: ушбу юклар шу ҳафтада расмий қуруқлик постлари орқали мамлакатга келди ва қонуний расмиятчиликлар бажарилиб, керакли рухсатномалар олгач, Эрон Ислом Республикаси Қизил Ярим Ой Жамиятига етказилди.
Ироқ томонидан юборилган ёрдам тафсилотларига тўхталиб, у шундай қўшимча қилди:
Бу мамлаката ёрдамиi 180 тоннага яқин озиқ-овқат, фармацевтика ва тиббий асбоб-ускуналарни олиб кетаётган 9 та юк машинасини ўз ичига олади. Бунинг 120 тоннаси гуруч, ун, чой, ловия, консерва каби озиқ-овқат маҳсулотлари, қолган қисми эса дори-дарвон, тиббий асбоб-ускуналар ва тегишли халқ истеъмоли молларидир.
Алишавандий шунингдек деди: Ўзбекистондан олиб келинган инсонпарварлик ёрдами шунингдек, Қизил Ярим Ой Жамиятининг ёрдами ва даволаш имкониятларини мустаҳкамлаш учун юборилган оғирлиги қарйиб 300 тонна бўлган 15 та юк машинаси дори-дармон ва тиббий буюмларни ўз ичига олади.
У ўз сўзларида Қозоғистон томонидан кўрсатилган ёрдамлар ҳақида ҳам деди: ушбу юк мамлакатимизга оғирлиги 1700 тоннадан ортиқ бўлган 30 та вагон кўринишида кириб келган бўлиб, унда озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан ун, шакар, консерва маҳсулотлари, дори -дармон, ва тиббиёт буюмлари ҳам бор.
Қизил Ярим Ой Жамиятининг Халқаро алоқалар ва гуманитар ҳуқуқ бўйича директор ўринбосари дўст ва қўшни давлатларнинг қўллаб-қувватлаши ва ҳамкорлиги учун миннатлдорчилик билдирар экан, қуйидагиларни таъкидлади: ушбу ёрдам Эрон Ислом республикаси Қизил Ярим Ой Жкамиятининг ёрдам ва гуманитар миссияларини қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатнинг муҳтож ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг айрим эҳтиёжларини қондириш мақсадида юборилган.