май 13, 2017 18:00 Asia/Tashkent
  • Саудия арабистонининг Авомия шаҳридаги ўлганлар сони ортмоқда
    Саудия арабистонининг Авомия шаҳридаги ўлганлар сони ортмоқда

Арабистон хавфсизлик кучларининг мамлакат шарқидаги Авомиядаги шиалар яшайдиган шаҳардаги Масура маҳалласига қарата амалга оширган ҳужумлари натижасида ўлганлар сони тўрт нафарга етди

Арабистондаги маҳаллий манба тарқатган хабарга кўра, хавфсизлик кучларининг мамлакат шарқидаги Авомиядаги шиалар яшайдиган шаҳардаги Масура маҳалласига қарата амалга оширган ҳужумлари натижасида ўлганлар сони 4 нафарга етди. Ал-Олам агентлиги тарқатган хабарга кўра, ушбу маҳаллий манбанинг маълум қилишича, ушбу шахслар Ол Сауд режими хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилган. Ўлдирилганларнинг уч нафари арабистонлик бўлиб, уларнинг исмлари Али Абу Абдуллоҳ, Жавод Доғар ва Али Муҳаммад бўлиб тўртинчилари эса Ҳиндистонлик бўлиб, Арабистонда истиқомат қилган. Саудия арабистони хавфсизлик кучлари жума куни кечқурун ҳам Саййид Муҳаммад масжидини нишонга олиб минамёт билан ўққа тутишган. Ушбу масжид бутунлай бузилиб ер билан яксон бўлган. Шунингдек, чоршанба кунидаги ҳужумларда ҳам 16 нафар киши жароҳат олган эди. Инсон ҳуқуқлари бўйича фаолларнинг кўрсатмаларига биноан, хавфсизлик кучлари Масура маҳалласига ҳужум қилиш учун оғир қурол-аслаҳалардан фойдаланишмоқда. Ушбу Авомия шаҳрида 30 мингдан кўпроқ аҳоли яшайди.   

Ёрлиқ