август 14, 2016 18:56 Asia/Tashkent
  • Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ
    Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг сионистик режим қаршисидаги муқовамат кучларининг 33 кунлик урушда қозонган ғалабасининг 10 чи йиллиги муносабатида сўзлаган нутқи сионистик режим оммавий ахборот воситаларида кенг қамровли шов шувларга сабаб бўлди

Сионистик режимнинг Эдиот Аҳаранот газетаси "  Насруллоҳ яна Исроилни таҳдид қилди" унвон остида тарқатган таҳлилида  сионистик режим борасидаги Сайид Ҳасан  Насруллоҳ сўзлари ва уни  Ҳизбуллоҳ хохлаган пайтида Исроилнинг ҳар бир бурчагини нишонга олиши мумкин деган таъкидларини келтирди.

Сионистик режимнинг Валала деган бошқа бир сайти ҳам  Ҳасан Насруллоҳни  сионистик режимни муқовамат кучларидан қаттиқ мағлуб бўлгани ва сионистик режимни боқи қолиши ва ё қолмаслиги тўғрисида билдирган фикрларини ҳам тарқатди.

Сионистик режимнинг иккинчи телеканали ҳам  сионистик режимни ўзбошимчалик билан амал қилишининг вақти ўтиб кетган  ва бу режимнинг турли минтақаларини Ҳизбуллоҳ нишонга олишини имкони бор деган Насруллоҳ сўзларига ишора қилди.