август 18, 2016 10:49 Asia/Tashkent

Саудия арабистонининг Яманга қарата олиб бораётган ҳаво ҳужумлари

     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

     Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "Саудия арабистонининг Яманга қарата олиб бораётган ҳаво ҳужумлари" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Саудия арабистони давлати Бирлашган миллатлар ташкилотига кўрсатаётган молиявий ҳимояси остида ҳеч қандай танқид ва қоралашларни ўзига олмайди ҳамда ўзини Яманга қарши жанг жараёнида ҳақли деб билади. Саудия арабистони томонидан Яманнинг шифохоналарига ва ноҳарбий марказларга қарата олиб бораётган ҳужумларини, Бирлашган миллатлар ташкилоти кескин қоралаши ортидан Ол Сауд режими яна бир бор ўзининг БМТга кўрсатаётган молиявий ёрдам кўринишидаги миллионлаб доллар маблағларини тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди. БМТ Саудия арабистони қирувчи самолётлари томонидан ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакилларини ва касалхоналарни ҳамда даволаниш марказларини бомбардимон қилишидан хавотирланиш билдириб, Риёз давлатини кескин танқид қилди. БМТнинг разведка бўлими бошлиғига кўра, Яманнинг аҳоли яшайдиган пунктлари бомбардимон қилиниши ортидан Ямандаги шифохоналар ва даволаниш марказлари жумладан тиббиёт ускуналари ва жиҳозлари билан таъминланган "Чегара билмас шифокорлар ташкилоти"нинг учта маркази ҳам катта талофат кўрган. Саудия арабистони қирувчи самолётларининг ўтган шанба кунида ноҳарбий марказларни бомбардимон қилиши оқибатида бегуноҳ тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлишди.

     Душанба куни ҳам Арабистон қирувчи самолётларининг Яманнинг шимолий ғарбидаги Ҳужжа вилоятининг Абас шаҳридаги бир шифохонани нишонга олиши натижасида, 15 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва камида 19 киши оғир тан жароҳати олишди. Сешанба кунида ҳам Яманнинг яна бир касалхонаси Ол Сауд режими қирувчи самолётларининг ҳужумига учради. Оқибатда эса 9 нафар ноҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди. Бундан олдин ҳам Саудия арабистонининг тажовузкор самолётлари ўтган якшанба кунида Яман шимолидаги Саъда вилоятининг Ҳайрон шаҳридаги Жумъату Бин Фозил минтақасида жойлашган Қуръон ёдлаш мактабини бомбардимон қилган эди. Ушбу ҳужумда ҳам 13 нафар ёш болалар ҳаётдан кўз юмди ва яна 18 нафар гўдак тан жароҳати олишди. Бирлашган миллатлар ташкилотининг Саудия арабистони томонидан Яманда олиб бораётган ҳаракатларига нисбатан сиёсий қарашлари Ол Сауд режимини Яманнинг бегуноҳ халқига жумладан болалар ва аёлларга қарши жиноят содир этишида янада туртки бўлди.      

      Энди эса, ҳамкоримиз сиёсий таҳлилчи Ҳайдар Мирзо мавзуга доир ўзининг фикр-мулоҳазаларини эътиборингизга тақдим этади. Марҳамат. Сиз сиёсий таҳлилчи Ҳайдар Мирзонинг мавзуга доир фикрларини тингладингиз. Дастуримиз давом этади.

     Арабистоннинг қуролли тўқнашувларда ва уруш пайтларида ёш болалар ва гўдаклар ҳамда ноҳарбийларнинг ҳуқуқларига нисбатан эътиборсизлиги ортидан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Саудия арабистони давлатини болалар ҳуқуқларини оёқ-ости қиладиган қора рўйхатга киритади. Лекин, Саудия арабистонининг БМТни молиявий жиҳатдан таҳдид қилиши жаҳон омма афкорининг талаб ва истаклари бўйича кутилаётган чоралардан устун келди ва ниҳоят ушбу жаҳон хавфсизлиги ва сулҳининг хомийси дея аталадиган мазкур ташкилот ўз позициясини ўзгартириб, орқага чекинди. Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби Пан Ги Мун 6 июн кунги чиқишида, ушбу ташкилот ва Арабистон мазкур масалани биргаликда ўрганиб чиққунга қадар Саудия арабистони бошчилигидаги коалицияни болалар ҳуқуқларини поймол этадиган қора рўйхатдан вақтинчалик чиқарилишини маълум қилди. Биргаликда текширув ишларини олиб бориш учун эришилган келишувга қарамай, Арабистон ушбу ишдан бош тортди. Эндиликда эса, Арабистоннинг инсониятга қарши жиноятлари қаторига яна бир жиноят қўшилди.

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ