ноябр 30, 2018 21:00 Asia/Tashkent
  • Ғазода

Минглаб фаластинликлар ишғолий сарзаминлар билан Ғазо сектори чегарасида "Фаластин халқи билан халқаро ҳамжиҳатлик" унвони остидаги "Қайтиш ҳаққи" тинчлик кўча намойишларнинг 36 жума маршида иштирок этишди.

Ал-Олам ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, "Қайтиш ҳаққи" кўча намойишларнинг ташкилотчилари мазкур эътирозли кўча намойишларда исломий ва араб мамлакатларни Ғазо сектори қуршовини бартараф этиш учун бор сайъ-ҳаракатларини давом эттиришга чақиришди.  

Бу эътирозли кўча намойишларда ўнлаб фаластинликлар сионистларнинг ўқ отишларидан тан жароҳатлари олишди. 

"Қайтиш ҳаққи" тинчлик йўлидаги кўча намойишлар ўтган 30 март ойидан Ғазо секторида "Ер куни" муносибати билан бошланди ва ҳалигача давом этмоқда.  

Ёрлиқ