май 20, 2019 12:56 Asia/Tashkent
  •  Яман ҳарбий кучлари  Арабистондаги бир нечта ҳарбий базани ўз тасарруфига киритди

Яман ҳарбий кучлари Арабистон жанубидаги Усайр чегара минтақасига кириб бу мамлакат армиясининг бир нечта ҳарбий базаларини ўз назоратига олишди.

Ливаннинг Ал-Маёдин телеканалининг хабар қилишича, кеча Яман ҳарбий манбаларидан бири, Яман армияси ва кўнгилли кучлари  Усайр минтақасининг Мажоза чегарасидаги бир нечта ҳарбий базасини ўз тасарруфига киритиди.

Яман ҳарбий кучлари шунингдек  мамлакат жанубидаги Аззолеъ вилоятининг Қаътаба шаҳрининг 70 фойиз ҳудудларини Ол Сауд режими ёлланмалари ишғолидан озод этдилар.

Яман армияси ва кўнгилли куларининг ракета  бўлинмалари  яна бир бор Арабистон жанубидаги Усайр вилоятининг Аррабуъа минтақасида жойлашган Ол сауд ҳарбийлари тўпланган маҳални нишонга олишди. Бу ҳужумларда ўнлаб нафар арабистонлик ҳарбийлар ҳалок бўлди.

Ол Сауд режими 2015 -и йилнинг март ойидан бери АҚШ ва БАА ҳимоятлари билан Яманга қарши кенг қамровли ҳужумларни бошлаб бу мамлакатни ер, ҳаво ва денгиздан муҳосарага олган.

 

Ёрлиқ