июн 20, 2019 11:52 Asia/Tashkent
  • Яман армияси Круз ракетаси орқали Арабистон жанубидаги электростанцияни нишонга олди

Бугун Яман армияси ва халқ орасидан чиққан кўнгилли кучлари "Круз" ракетаси орқали Арабистон жанубидаги Жийзон минтақасининг " Ашшақиқ" электростанциясини нишонга олишди.

Яман қуролли кучлари наттоғи Круз ракетасини ўта аниқ нишонга олингган объектга текканини таъкидлаб, Ол Сауд режимининг Яман халқига қарши жиноятларини давом этиши туфайли бу ҳужумни амалга оширганини қўшимча қилди.

Яман армияси ва халқ кўнгилли кучлари кеча ҳам  "Зилзол 2" русумли ракета билан Саудия Арабистони жанубидаги Усайр вилоятининг Алаб ўтиш пости яқинида  Ол Сауд режими ёлланмалари тўпланган маҳалга ҳужум қилишди.

Бу ҳужумда ҳам Ол Сауд режимиинг ўнлаб ёлланмалари ҳалок бўлиб, бир гуруҳи жароҳат олди.

Яман ҳарбий кучлари сўнгги ҳафталар ичида, уруш майдонида Ол Суд режими устидан кўринарли ғалабаларга эришди. 

 

Ёрлиқ