сентябр 03, 2019 11:41 Asia/Tashkent

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби сионистик режимни Ливанга қарши фитналари ва тажовузлари тўғрисида огоҳлантириб, муқовимат кучлари сиоинстик режимнинг ҳар қандай фитналарига қаттиқ жавоб қайтаради деб таъкидлади.

ИРНА хабарига кўра, кеча Сайид Ҳасан Насруллоҳ сионистик режими томонидан Ливан ҳокмияти ва мустақиллигини паймол этишнинг вақти ўтиб кетганига тўхталиб, муқовимат кучларининг сўнгги амалиётларини Ливан халқи, армияси ва давлати томонидан қўллаб қувватлангани, Ҳизбуллоҳ ҳаракатини сионистик режим таҳдидларига жавоб қайтаришда мустаҳкам ҳомийлар ва тарафдорларга эга бўлганини исботлаб берди деб қўшимча қилди.

Ҳизбуллоҳ бош котиби, Бейрут жануби минтақаси атрофига қарши сионистик режимнинг тажовузкор учувчисиз учоқларининг ўтган ҳафтадаги муваффақиятсиз амалиётларига ишора қилиб, Ливан армияси ва муқовимат кучларининг ҳушёрлиги билан сионистлар Ливан ҳудудларининг ҳеч бир минатқасида можаралар ва фитналар келтириб чиқара олмайди деб изоҳлади.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ сионистларга хитобан,  жорий йилнинг биринчи сентябрини эсда тутинглар, чунки бу сана  Ливанни ҳимоя қилишнинг янги босқичини бошланишидир. Бу санада мувоқимат кучлари учун бошқа ҳеч қандай қизил чизиқ мавжуд эмас деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ