Январ 21, 2020 18:43 Asia/Tashkent
  • БМТ Ғазо сектори  қўршовини бекор этилишини   сўрамоқда

БМТ яна бир бор Ғазо бўлгаси қўршовини бекор этилиши ва бу минтақа яшовчиларига ёрдам кўрсатиб беришни қайта бошлаш зарурлигини таъкидлади.

Фаластин- алявм ахборот сайтининг хабар қилишича,  бугун БМТ Бош котиби наттоғи Стефан Дожарик  ишғол этилган сарзаминларида барча фаластинликларнинг инсоний эҳтиёжларини қоплаш ва уларга узоқ муддатли кўмаклар етказиш  жумладан Ғазо бўлгаси муҳосарасини бекор этиш принсипларига содиқ эканлигини маълум этди.

Стефан Дожарик ўз сўзларида  Халқаро ҳамжамият  Фаластин масаласига ечим топишга қадар  фаластинликларга ёрдам етказиб бериш зарурлигини қўшимча қилди.

Инсоний ишлардаги БМТ Бош котиби маслаҳатчиси Урсулло Мюллер  ҳам яқинда  ишғол этилган Фаластин сарзаминларига уюштирган сафарида  Ғазо бўлгаси қўршовини бекор этилишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз 2006 -чи йилдан бери  сионистик режими Ғазо бўлгасини ер, ҳаво ва денгиздан қўршовга олган.

Ёрлиқ