Январ 27, 2020 15:10 Asia/Tashkent
  • Фаластин ТИВ:

Фаластин мухторияти Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳаси Фаластин халқига қарши фитна бўлиб, фаластинликларнинг келажак авлоди ҳуқуқини бузишдан ўзга нарса эмас деб эълон этди.

Кеча Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги  тарқатган баёниясида,  " Аср муомаласи" лойиҳаси АҚШ ва сионистик режим фойдасига бўлиб, Фаластин халқининг зараридадир деб қўшимча қилди.

Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги  Дональд Трампнинг " Аср муомаласи" лойиҳасини қоралаб,  бу лойиҳа АҚШ -сионистик режимнинг қўшма лойҳасидир ва 3 йил мобайнида Трамп маслаҳатчиси ва куёви Жаред Кошнер  ҳамда ишғол этилган Фаластин сарзаминларидаги элчиси Девид Фридман томонидан тайёрланган деб қўшимча қилди.

Фаластин ТИВ баёниясида,  АҚШ давлати бу лойиҳага тарафдор бирор фаластинликни топа олмайди, шунингдек Фаластиннинг ҳеч бир масъули ҳам " Аср муомаласи"га тарафдор эмас деб келтирилган.

АҚШ президенти  сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан сешанба кунидаги учрашувидан олдин  " Аср муомаласи" лойиҳаси тақдимотини ўтказилиши ҳақида хабар қилган.

АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳаси асосида, Қуддуси шариф ҳудуди сиоинстик режимга қўшилиши , шунингдек бошқа мамлакатлардаги  фаластинлик қочқинлар ҳам ўз ватанига қайтиш ҳаққидан маҳрум этилиши, ҳамда Фаластин  фақат  ишғол этилган сарзаминларнинг моликияти сифатида Ғазо сектори ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи билан чекланиб қолиши айтилади.

Ёрлиқ