феврал 10, 2020 17:20 Asia/Tashkent
  • Туркия яна бир бор Сурияга қарши ҳужум билан таҳдид қилди

Туркия мудофаа вазири Дамашқ армияси Сурия шимолидаги Туркия ҳарбий позицияларига ҳужумларини давом эттирганида, Анқара армияси ҳам Сурия давлат ҳарбий базаларини нишонга олади деб таъкидлади.

Туркия мудофаа вазири Hulusi Akar  яқинда " Ҳуррият" газетасига берган интервьюсида,  Туркия армиясининг  Дамашқ армияси амалиётлари  тўғрисидаги огоҳлантиришлари инобатга олинмаганида,  Анқара давлати  Дамашққа қарши  ҳарбий вариантларини ижро этишга бошлайди деб қўшимча қилди.

Туркия мудофаа вазири  ўз сўзларида  Сурия давлат армияси февраль ойининг охиригача  Туркиянинг патрул ва назорат постлари яқиниларидан орқага чекинмаганида  Анқара давлати  Сурия  шимолида яна бир ҳарибй амалиётларини бошлаб юборади деб изоҳлади.

Hulusi Akar шунингдек  Идлиб ҳудудларида Туркия армияси ҳарбий блокпостларини илгаригидек қолишига тўхталиб,  Туркия армияси  террорчи гуруҳларга қарши кураш олиб бориш мақсадида Сурия ҳудудига кирган деб иддао қилди.

 Эслатиб ўтамиз Сурия давлат армиясини  Идлиб вилоятида  амалга оширган ҳарбий амалиётларида бир нечта туркиялик ҳарбийлар ҳалок  бўлди ва бу масала Анқарани қаттиқ ғазаблантирди.

Бундан ташқари Сурия армияси Бош штаби  тарқатган баёниясида,  Дамашқ армиясини Идлиб вилоятидаги террорчи гуруҳларга қарши амалиётлари давомида  бу минтақа ва Аллепо вилоятининг 600 километр квадрат масоҳати террорчилардан тозаланди деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ