май 14, 2020 13:15 Asia/Tashkent
  • Сайид Ҳасан Насруллоҳ: сионистик режими воҳимага тушиб, Эронга қарши хаёлий жангни бошлаган

Ливан Ҳизбулоҳи Бош котиби Суриядаги Эроннинг маслаҳатчиларини ҳарбий шахслар эмаслигини таъкидлаб, сионистик режим воҳимага тушиб Эронга қарши хаёлий урушга кириб қолган деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ сўзлаган нутқида,  Эрон маслаҳатчиларини Сурияни қўллаб-қувватлашишига ишора қилиб,  Эроннинг асл мақсади  АҚШ ва сионистик режимнинг  қўлига тушмаслиги учун Сурия яхитлиги ва мустақиллигини ҳимоя этишдир деб изоҳлади.

Насруллоҳ  ўз сўзларида Эрон давлати Сурияда таъсирини кучайтириш учун бирор мамлакат билан рақобатда бўлмаганини таъкиалоаб,  Эроннинг Суриядаги мақсади  АҚШ ва Исроил режимининг нуфузи ва таъсирини олдини олишдир, шу сабабдан, Теҳрон давлати ҳеч қачон Сурия ички ишларида аралашмайди деб қўшимча қилди.

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби шунингдек,  сионистик режимни Суриядаги ўзгаришлардан ваҳима ва  ваҳшатга тушганига тўхталиб,  шу сабабдан сионистик режим янги фитналарни бошлаб юборган деб аниқлик киритди.

Насруллоҳ  сўзлаган нутқида, Сурия урушида сионистик режими ва унинг ҳомийларини қаттиқ мағлуб бўлганига ишора қилиб,   Сурия мамлакатини   АҚШ-сионистик режим-Ол Сауд режимларининг лойиҳалари учун буюк бир муаммога айланган деб эълон этди.      

Ёрлиқ