август 31, 2020 13:56 Asia/Tashkent
  • Эрдуған Юнонистон ва Франция давлатларини огоҳлантирди

Туркия президенти Афина ва Парижни Анқаранинг Ўрта ер денгизининг шарқида қидирув ишларни давом эттиришига тўсқинлик қиладиган ҳаракатлари тўғрисида огоҳланирди.

ИСНО тарқатган кечанги хабарга кўра, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған Анқара давлатини ўз миллий манфаатларини  ҳимоя қилишини таъкидлаб, Греция ва Франция томонидан Ўрта ер денгизи ва Эгей денгизидаги Туркиянинг ҳуқуқи ва манфаатларига қарши таҳдидлар Анқара давлатнининг асосий хавотирига айланганини қўшимча қилди. 

Олдинроқ Франция давлати  Юнонистон ва Кипр ёнида Туркия қаршисида тура олишини эълон қилганди.

Туркия ва Юнонистон узоқ вақтдан бери нефт ва газ қазиш ишлари сабаб муҳим минтақага айланган  Ўрта ер денигиз шарқида эгалик қилиш борасида келишмовчиликка дуч келишган.

Туркиянинг Oruc Reis разветка кемаси  ҳозирда Анқара ўз мулки сифатида эълон қилган  ҳудудларда дала амалиётларни олиб бормоқда, аммо Афина давлати аксинча бу жойлар Юнонистоннинг бир қисмидир деб таъкидлаб келмоқда.

 

Ёрлиқ