декабр 07, 2020 15:24 Asia/Tashkent
  • Туркия таҳдидларга бўйинсунмайди
    Туркия таҳдидларга бўйинсунмайди

Туркия президенти Европа иттифоқининг йиғилишида Анқара давлатига санкция қўллаш масаласини кўриб чиққаига кўрсатган аксиламалида, Туркия давлати уларнинг очкўзлиги ва талабларига бўйинсунмалигини айтди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған  "Окдениз" университетида университетлари халқаро кенгаши йиғилишига қилган видеомурожаатида Туркия мамлакати Ўрта ер денигизи бўйидаги энг узун соҳилларга эга мамлакат сифатида, минтақада Анқара давлатининг ҳуқуқларинии эътиборсиз қолдирадиган ва кўрмаганга оладиган ҳар қандай сиёсий ечимни қабул қилмайди деб таъкидлади.

Ражаб Тойиб Эрдуған ўз сўзларида  Ўрта ер денгизидаги муаммоларни бир -бирини йўқ қилиш билан эмас балки музокаралар йўли орқали ҳал этиш мумкин деб айтди.

Туркия президенти шунингдек  Европа иттифоқи бошқа мамлакатлар ишларига аралашишини тўхатиши ва шарқий Ўрта ер денгизи масаласида Юнонистон ва Кипр талабларига мувофиқ ҳаракат қилмаслиги зарурлигини  эълон этди.

Туркия ва Юнонистон шарқ Ўрта ер денгизидаги нефт ва газ захиралари хусусида жиддий келишмовчиликлар ва зиддиятларга эгалар.

Греция -Юнонистон соҳилларида Туркия  нефт ва газ қазиш ишларини бошлаши ортидан  сўнгги ҳафталар ичида Ўрта ер денгизи шарқидаги нефт ва газ ресурслари бўйича Анқара ва Афина ўртасидаги зиддиятлар авж олган ва  ҳатто икки мамлакатни  ҳарбий можаролар ёқасига олиб борган.

 

Ёрлиқ