Январ 05, 2021 16:56 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим уруш вазири:  мен Нетаняҳуга суд тизимига зарар етказишига йўл қўймайман
    Сионистик режим уруш вазири: мен Нетаняҳуга суд тизимига зарар етказишига йўл қўймайман

Исроил режими уруш вазири сўзлаган нутқида бу режим бош вазири Бинямин Нетаняҳуни жинояй жавобгар эканлигини таъкидлаб, унга суд тизимига зарар етказишига йўл қўймаслигини маълум қилди.

"Само- нюс" ахборот агентлигининг хабар қилишича, сионистик режим уруш вазири ва " Мовий-Оқ" партияси раиси Бени Гантс  бу босқинчи режим бош прокурори  Авихей Менделблит ва адлия вазирлигининг юқори матабали масъуллари тўпламида,  Исроил режими бош вазири Нетаняҳуга қарши айблов хулосасига кўра, унинг иши қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади деб  таъкидлади.

Бинямин Нетаняҳу  4 коррупуция ишида айбаланмоқда.  Ишғол этилган сарзаминларда ҳам сўнгги ойларда  Бинямин Нетаняҳунинг коррупцияси ҳамда коронавирусга қарши курашдаги пассив ҳааркталарига қарши кенг қамровли норозилик намойишлар бўлиб ўтмоқда.

Сионистик режим парламенти - Кеннисет ҳам  2020 йил 23 декабридан  тарқатиб юборилганини эълон қилди ва шу билан ишғол этилган сарзаминларда  иккик йил ичида тўртинчи марта парламент сайловлари ўтказиладиган бўлди.

 Сионистик режим кабенитини тарқатиб юборилишининг сабаби  Бинямин Нетаняҳу бошчилигидаги Ликуд партияси ва Бени Гантс бошчилигидаги Мовий -оқ партияси ўртасидаги ихтилофлар ва бюджет масаласидаги бир -бирига зид қарашлари бўлгани айтилади.

Гантс олдинроқ  ҳам Нетаняҳу судга бормаслиги учун  сионистларни сайлов участкаларига жалб қилаётганини эълон этганди.

 

Ёрлиқ