май 05, 2021 11:57 Asia/Tashkent
  • Фаластин  қаршилик ҳаракати: Қудс куни сионистларга қарши интифаза кунидир

Фаластин қаршилик гуруҳлари ўзларининг баёнотларида бу йилги Халқаро Қудс куни сионистларга қарши инқилоб ва интифаза куни бўлиши кераклигини эълон қилди.

ИРНА агентлигининг хабар беришича, сешанба куни Бутунжаҳон Қудс куни арафасида Фаластин қаршилик гуруҳлари томонидан қилинган баёнотда таъкидланади: "Биз Ғарбий Соҳил, Қудс ва 1948 йилда ишғол қилинган ҳудудларда жойлашган фаластинликларни Ал-Қудсдаги Шайх Жарроҳ маҳалласида яшовчи фаластинликларни қўллаб-қувватлашга чақирамиз. Шунингдек, сионист душманни бу маҳалладаги ҳар қандай аҳмоқлик ҳаракатларининг оқибати ҳақида  огоҳлантирамиз".

"Бизнинг босқинчи режим билан жангимиз ўзлигимиз ва яшаш учун курашдир. Қуддус мусулмон умматининг асосий масаласи, босқинчи сионистик режим  билан курашнинг асосий йӯналиши ва Фаластиннинг абадий пойтахтидир. Босқинчи режим учун Фаластин тупроғида жой йўқ. Қуролли қаршилик - Фаластинни озод қилиш ва Фаластин армонини йўққа чиқаришга  қаратилган режаларга қарши туриш учун энг яхши ва энг қисқа йўл",-- дея қўшимча қилинган баёнотда.

Фаластин қаршилик гуруҳлари, шунингдек, сайловлар ўтказиш орқали миллий бирдамликка эришиш, ички вазиятни тартибга солиш ва халқнинг иродасини ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлаб, ёзади: "Биз сайловлар аввал Қуддусда ўтказилиши кераклигини таъкидлаймиз ва сайловларни кечиктиришга қаратилган ҳаракатларни қоралаймиз".

Фаластин маъмуриятининг раҳбари Маҳмуд Аббос жума куни эрталаб Фаластин ҳудудларида сайловларнинг кейинга қолдирилишини расман эълон қилди ва сайловларнинг ўтказилиши оккупация қилинган Қуддуснинг сайловларда қатнашиши билан боғлиқлигини айтди.

Ёрлиқ