май 08, 2021 12:37 Asia/Tashkent
  • Саййид Ҳасан Насруллоҳ: Қудс куни ақида, инсонпарварлик ва ахлоқ масаласидир

Ливандаги Ҳизбуллоҳ Бош котиби таъкидлади: Қудс ва Фаластин масаласида бизнинг позициямиз тактика эмас, балки уни ўзгартириш мумкин бўлмаган мутлақ ҳуқуқимиздир ва Қудс куни ақида, инсонпарварлик ва ахлоқ масаласидир.

Эрон Телерадио компанияси ахборот агентлигининг хабар беришича, Ливандаги Ҳизбуллоҳ Бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳ жума куни Бутунжаҳон Қудс куни муносабати билан қилган нутқида деди:  Фаластин халқининг барқарорлиги ва унинг ӯз ҳуқуқларини талаб қилиши ҳамда  муқаддас Қудсни қӯлдан бермаслиги  ишнинг асоси бўлиб, бу нарса муқовимат ҳаракатини қонунийлаштиради.

Ливан Ҳизбуллоҳ Бош котиби Ғаза бӯлгасининг ракеталари билан Қуддусдаги босқинчи режим билан тўқнашув чизиғига кириб боришни кучайтириш зарур бўлган энг муҳим илгарилаш эканлигини таъкидлаб, илова қилди:  Фаластин халқи ўз ҳудудларини ҳимоя қилишга лойиқдир ва биз унинг ёнида турибмиз.

Саййид Ҳасан Насруллоҳ Фаластин халқининг ўз ҳуқуқлари ва Қудсга содиқлигини муҳим тамойиллар деб атаб, қуйидагиларни эслатди: "Биз Фаластин халқи Қудсни, ўз юртини ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга лойиқ эканига аминмиз."

Ливандаги Ҳизбуллоҳ Бош котиби, Исроил муқовимат ҳаракати иқтидорининг юксалиши бобида юз берган ижобий ўзгаришлардан хавотирда эканлигини айтиб, сионистик режимнинг аҳволи ўта буҳронли, унинг тузилишида бўшлиқлар вужудга келгани, ҳозирда режим унинг таназзулидан дарак берувчи раҳбарият ва буйруқбозлик инқирозига дуч келганини таъкидлади.

Ёрлиқ