май 08, 2021 16:39 Asia/Tashkent
  • Фаластин гуруҳлари сионистик режимни огоҳлантиришди

Сионист ҳарбийлар томонидан Масжидул Ақсо намозхонлари ва Қуддуси шариф аҳолисига қилинган ҳужум ортидан Фаластин гуруҳларининг раҳбарлари сионистик режимни"Исроил ўзининг ваҳшийларча ҳаракатларининг жавобини тез орада кўради" дея огоҳлантирдилар.

Форс янгиликлар агентлигининг шанба куни хабар беришича  Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракати бош котиби Зияд ал Нахала Қудсдаги воқеаларга жавобан деди: Бу ҳаракатлар қаршисида сукут сақлаш мумкин эмас ва душман ҳар лаҳза бизнинг жавобимизни кутиши керак.

Ал-Нахала фаластинликларни Масжидул Ақсога бориб  Исроил Масжидга ҳужум қилишни режалаштирган рамазоннинг 28-кунигача у ерни тарк этмасликка чақирди.

Айни пайтда Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракати (Хамос) ва Ҳамоснинг Ғазадаги сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания босқинчи режимнинг Масжидул Ақсода  қилган ёвузликлари ҳақида қилган баёнотида деди: "Душман Қудсда ахмоқлик қилди. Аммо бу ишининг оқибатларидан ҳали бехабар".

 Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос эса халқаро ҳамжамиятни Фаластин халқи ва унинг қадриятларини  халқаро қўллаб-қувватлаш учун ӯз масъулиятларига тўлиқ амал қилишга чақирди.

"Қудс ва Шайх Жарроҳдаги воқеалар фаластинликларни кўчириш бўйича тизимли сиёсатнинг янги намунасидир",-- деди Фаластин маъмурияти бош вазири Муҳаммад Аштиа.

Ёрлиқ