июн 15, 2021 15:31 Asia/Tashkent
  • Ҳар йили 8000 яманлик аёллар ва ҳар 5 дақиқада бир яманлик бола вафот этади
    Ҳар йили 8000 яманлик аёллар ва ҳар 5 дақиқада бир яманлик бола вафот этади

Яман миллий нажот ҳукумати соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Ол Сауд режимининг Яманга қарши ҳужумлари ва бу мамлакатни қамал қилишининг ҳақокатли оқибатлари ҳақида хабар берди.

Ал-Масира телеканалининг хабар қилишича. кеча Яман миллий нажот ҳукумати соғлиқни сақлаш вазирлиги ишчилари  Саудия коалициясининг Яманга қарши давом этаётган тажовузи ва бу мамлакатни қамал қилишига ва соғлиқни сақлаш соҳасига таъсирига қарши эътирозда БМТ ваколатхонаси олдида митинг ўтказишди.

Яман ССВ наттоғи  Нажиб Ал-Қаботий  бу митингда  ўтган йилар давомидаги Ол Сауд режимининг Яманга қарши ҳужумлари натажасида 527 минг поликлиника вайрон этилган ва 50 фоизи хизмат кўрсатиш соҳасида чиқарилган деб изоҳлади.

Алқаботий шунингдек  Яман қамалининг оқибатларидан бири шундаки,  ҳар 5 дақиқда 1 нафар яманлик бола вафот этади ва ҳар йили эса  8000 аёллар ҳалок бўлади ва Яманда  2,6 миллион бола тўйиб овқатланмайди деб аниқлик киритди.

Саудия коалициясининг Яманга қарши уруши ва қўршови  2015 йил 26 март куни бошланди.

Яқинда АҚШ конгрессининг  70 дан ортиқ аъзоси мамлакат президенти  Jo Baydenга мактуб йўллаб,  Оқ уйни  Саудия Арабистонини озиқ-овқат ва йўқлиги етишмовчилигидан маҳрум қолган Яман қамалини тўхтатишга чақиришни сўраган.

 

Ёрлиқ