июл 01, 2021 12:22 Asia/Tashkent
  • Ливаннинг Ҳизбуллоҳ гуруҳи Исроилнинг 4 та дронларини уриб туширди
    Ливаннинг Ҳизбуллоҳ гуруҳи Исроилнинг 4 та дронларини уриб туширди

Бугун айрим ОАВ Ливан Ҳизбуллоҳи томонидан сионистик режимнинг 4 та учувчисиз учоғини уриб туширилганини хабар қилишди.

Ироқнинг Собирин нюс каналининг хабар қилишича, Ливан Ҳизбуллоҳи  денгиздан Ливан пойтахти Бейрутдаги Мади маҳалласи томон ҳаракат қилаётган Исроил режиминиг 4 дронини нишонга олиб уларни уриб туширишди. Бу ҳодиса тафсилотлари эълон қилинмаган.

Исроил режимининг  2006 йилда Ливан билан 33 кунлик уруши тугаганидан кейин Хавфсизлик кенгашининг 1701-сонли резолюцияси сионистик режимнинг Ливанга қарши душманлик ҳаракатларидан огоҳлантирди, аммо бу режим ушбу қарорни эътиборсиз қолдириб Ливан ҳаво ҳудудларини қуруқлик ва денгиз ҳудудларида бузиб келмоқда.

 

Ёрлиқ