июл 14, 2021 13:29 Asia/Tashkent
  • Ироқнинг Носирия шаҳри касалхонасидаги ёнғинда қурбонлар сони 124 кишига етди
    Ироқнинг Носирия шаҳри касалхонасидаги ёнғинда қурбонлар сони 124 кишига етди

Ироқлик манбаларга кўра, мамлакат жанубидаги Носирия шаҳридаги коронавирус билан касалланганлар шифохонада келиб чиққан ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 124 кишига етди.

Ал-маълума ахборот сайтининг хабар қилишича, бугун Ироқ маданий мудофаа маркази,  Носирия шаҳридаги Имом Ҳусейн /а/ касалхонасида содир бўлган ёнғинда қурбонлар сони тобора кўпайиб бормоқда  ва бу воқеада ўндан ортиқ инсонларни жароҳатланганини эълон қилди.

Бу марказ шунингдек, бошқа одамлар ҳанузгача вайрон қилинган шифохона биноси остида қолишлари мумикн деб хабар қилмоқда.

Ҳодиса ортидан  Ироқнинг Зиқор вилояти соғлиқни сақлаш бошлиғи, Имом Ҳусейн /а/ касалхонаси раиси ва бу вилоятнинг ўт ўчирувчилар бўлими бошлиғи ҳибсга олинган.

Ироқнинг Зиқор вилояти соғлиқни сақлаш идораси, бу вилоятининг Носирия шаҳридаги Имом Ҳусейн /а/ номидаги касалхонанинг коронавирус билан касалланганлар бўлимида  ёнғин юз берди.

Имом Ҳусейн /а/ номидаги касалхонада коронавирус касалларини сақлаш марказда  элеткр қувваати узилгалиги ва натижалда ёнғин юў бергани айтилганди.

Аммо хавфсизлик хизмати ходимларидан бири, Ироқ ОАВ-и терговнинг дастлабки натижаларига биноан ҳодиса электр тармоғидаги узилиш туфайли эмас балки ёнғин тарқатиш билан боғлиқлигини эълон қилганини таъкидлади.

 Ироқдаги Ислом Инқилоби муаззам раҳбари вакили ҳам  Имом Ҳусейн /а/ касалхонасидаги ёнғинда ўнлаб беморларнинг  қурбон бўлгани ортидан тарқатган мурожаатида,  бу қайғули ҳодиса сабаб Ироқ халқи ва қурбонлар аҳли оилаларига ҳамдардлик билдирди. 

 

Ёрлиқ